Get Mystery Box with random crypto!

Янги йил байрамини беталофат ўтказиш ва фавқулотда вазиятларни | Расмий хабарлар I Официальные новости

Янги йил байрамини беталофат ўтказиш ва фавқулотда вазиятларни олдини олиш юзасидан тавсифлар:

Носоз ёки қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик, стандарт талабларига жавоб берадиган иситиш мосламаларидан фойдаланиш ва уларни ишлаб чиқарган корхонанинг йўриқномасига амал қилиш.

Қаттиқ ёқилгида ишлатишга мўжалланган печларга газ мосламаларни ўрнатмаслик;

Газ иситиш мосламаларидан хавфсизлик автоматикалари орқали фойдаланиш.

Иситиш печлар ҳаддан зиёд қизиб кетмаслиги учун, ҳар 2 соатда ўчириб совутиш, ёнувчан материалардан печларни 50 см узоқликда жойлаштириш.

Хонада табиий газ ҳиди сезилганда, электр ёритиш чироқларини ёқмасдан, хонани тезда шамоллатиш чораларини кўриш ва зудлик билан "104" телефон рақами орқали авария хизматига хабар бериш.

Катта қувватга эга бир-нечта электр жиҳозларини битта электр тармоғи (розетка)ларига уламаслик.

Ис газидан заҳарланиш ва газ -ҳаво аралашмасининг чачақнашини олдини олиш мақсадида вақти-вақти билан деразаларни очиб хонадаги ҳавони алмаштириб туриш.

Ёш болаларни назоратсиз қолдирмаслик ҳамда хоналарни иситиш ва кийимларни қуритиш учун газ плиталардан фойдаланмаслик.

Хонодонда ўрнатилган сунъий арчаларни тез ёнувчан буюмлар билан безатмаслик, безатиш электр чироқларини ёқиб назоратсиз колдирмаслик, арчани олдида очиқ оловдан фойдаланмаслик.


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда ФВВ Фавқулодда вазиятлар муаммолари ва ёнғин хавфсизлиги илмий тадқиқот институти бошлиғи Собир Жўраев маълум қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк