Get Mystery Box with random crypto!

Сайловларда овоз беришнинг яширинлигини бузиш... имзо варақала | Расмий хабарлар I Официальные новости

Сайловларда овоз беришнинг яширинлигини бузиш... имзо варақаларига сохта ёзувлар киритиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов сайлов қонунчилигини бузганлик учун белгиланган жавобгарлик ҳақида маълумот берди:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51 (2)- ва 51 (9)- моддаларида сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланган.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 146-моддасида сайлов ёки референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш вақтида мансабдор шахслар, сиёсий партиялар ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари, ташаббускор гуруҳлар ёки сайлов ёхуд референдум комиссиялари аъзолари томонидан овоз беришнинг яширинлигини бузиш, сайлов ёки референдум ҳужжатларини қалбакилаштириш, сайлов ёки имзо варақаларига сохта ёзувлар киритиш, берилган овозларни атайлаб нотўғри ҳисоблаш учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Хусусан, бундай қилмиш базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Батафсил


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк