Get Mystery Box with random crypto!

Муддатидан олдин овоз бериш тўғрисида ахборот Маълумки, сай | Расмий хабарлар I Официальные новости

Муддатидан олдин овоз бериш тўғрисида ахборот

Маълумки, сайлов куни ўз яшаш жойларида бўлиш имконига эга бўлмаган фуқаролар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Жорий йил 9 июлда бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июнда бошланди.

2023 йил 1 июль ҳолатига жами 376 623 нафар сайловчилар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқларидан фойдаландилар. Шундан мамлакатимиз ҳудудида – 275 592 нафар ва хорижда – 101 031 нафар сайловчи овоз берган.

Муддатидан олдин овоз бериш жорий йил 5 июлга қадар давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк