Get Mystery Box with random crypto!

2022/2023 ўқув йили якунида МТМдан 647 655 нафар 7 ёшли болал | Расмий хабарлар I Официальные новости

2022/2023 ўқув йили якунида МТМдан 647 655 нафар 7 ёшли болалар бошланғич таълим билан қамраб олинади (ўтган ўқув йилидан 80 659 нафар кўп)

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева маълум қилди:

МТМларда «Илк қадам» давлат ўқув дастури асосида сентябрь ойидан майга қадар

Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши;

Ижтимоий — ҳиссий ривожланиш;

Нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари;

Билиш жараёнининг ривожланиши;

Ижодий ривожланиш йўналишларида таълим-тарбия берилади.

Ёзги соғломлаштириш даври ҳар йили 1 июндан 31 августгача давом этиб, соғломлаштириш ва чиниқтириш тадбирлари, кўнгилочар соатлар, байрамлар, спорт мусобақалари, кўрик-танловларни қамраб олган мослаштирилган режа асосида фаолият юритилади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлик қўмитаси талабларига мувофиқ ичимлик режими ташкил этилади.

Батафсил


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк