Get Mystery Box with random crypto!

Қонун лойиҳасига кўра йўл белгилари реестри шакллантирилади. Р | Расмий хабарлар I Официальные новости

Қонун лойиҳасига кўра йўл белгилари реестри шакллантирилади. Реестрга киритилмаган тақиқловчи йўл белгилари ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди

АОКАда Адлия вазири ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига йўл ҳаракатини тартибга солишнинг шаффофлиги ва очиқлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.

2022 йил давомида туман ва шаҳар ҳокимларининг йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисидаги 5 та қарори бекор қилинган.

Шунингдек, тақиқловчи йўл белгилари йўл ҳаракати қатнашчиларини олдиндан хабардор қилмасдан ўрнатиб келинмоқда.

Лойиҳада эса, тақиқловчи йўл белгилари фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида ўрнатилиши ҳамда тақиқловчи йўл белгилари ўрнатилишидан камида 20 кун олдин бундай қарор қилиш сабаблари ҳақида жамоатчилик маҳаллий ижро ҳокимияти органининг тегишли расмий интернет саҳифалари ва оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиниши кўзда тутилмоқда.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк