Get Mystery Box with random crypto!

ЯККАСАРОЙ ВА ЯШНОБОД ТУМАНЛАРИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ТАЪМИРЛАШ | Расмий хабарлар I Официальные новости

ЯККАСАРОЙ ВА ЯШНОБОД ТУМАНЛАРИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛДИ

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларни олдини олиш мақсадида бугун, 12-июн куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилди:

Яккасарой тумани: У.Носир, К. Яшин, Жамбил, Тадбиркор ҳамда Мираҳмедова кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;

Яшнобод тумани: Шохсанам, Латофат, Чашма, Шавкат ва Бунёдкор кўчалари ҳудудида соат 10:00 дан 17:00 гача;

«Ҳудудий электр тармоқлари»АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк