Get Mystery Box with random crypto!

МИБ томонидан жорий йил 1-чоракда ноқонуний ишдан бўшатилган 2 | Расмий хабарлар I Официальные новости

МИБ томонидан жорий йил 1-чоракда ноқонуний ишдан бўшатилган 255 нафар шахс ишга тикланиб, 29,5 млрд сўм тўланмаган иш ҳақи ундириб берилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов маълум қилди:

Жорий йилнинг 1-чорагида ижро этиш соҳасида 6,5 трлн. сўмлик ундирув амалга оширилган. Шундан давлат фойдасига 1,9 трлн сўм, тадбиркорлик субъектлари фойдасига 1,7 трлн. сўм ва банкларга
2,5 трлн сўм маблағлар ундирилган.

Фуқароларимиз манфаатлари учун 400 млрд. сўмдан ортиқ ундирувлар амалга оширилди.

“Алимент тўловлари” жамғармаси ҳисобидан вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздорларнинг 487 нафар ундирувчи-
ларига 6,2 млрд. сўм зарар пуллари тўлаб берилди.

Ишсиз алимент тўловчиларнинг 6.159 нафари ишга жойлаштирилди, 11.200 дан ортиқ оилалар яраштирилди.

Батафсил


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк