Get Mystery Box with random crypto!

'Кругом' тонировка 2 баробарга арзонлашди' деган хабарлар асос | Расмий хабарлар I Официальные новости

"Кругом" тонировка 2 баробарга арзонлашди" деган хабарлар асоссиз.

Бу ҳақда ЙҲХББ маълум қилди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра:

“М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари:

- орқа ён ойналар бўйича жисмоний шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорини, юридик шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорини ва Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорини;

- орқа ва олд ён ойналар бўйича жисмоний шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорини, юридик шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорини ва Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг саксон баравари миқдорини ташкил этади” - дея кўрсатиб ўтилган.

Ушбу қарор талаблари айни вақтда амалда бўлиб, ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлар асоссиз маълумот ҳисобланади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official