Get Mystery Box with random crypto!

Адлия вазири жамоатчилик олдида ҳисобот бермоқда Очиқлик ва | Расмий хабарлар I Официальные новости

Адлия вазири жамоатчилик олдида ҳисобот бермоқда

Очиқлик ва ошкоралик қонун устуворлигини ҳамда аҳолининг давлат органларига бўлган ишончини таъминлашнинг асосий омиллардан биридир. Ҳар бир давлат идораси фуқаролар олдида ҳисобдор бўлиши керак.

Буни яхши англаган ҳолда Адлия вазирлиги анъанага кўра очиқ мулоқот шаклида жамоатчиликка ҳисобот беради. Жорий йилнинг 15 февраль куни вазирлик биносида журналист ва блогерлар учун ҳисобот учрашуви ташкил этилмоқда.

Ушбу интерфаол, очиқ мулоқотда тадбирда 2020 йилда амалга оширилган ишлар, келгуси режалар, вазирлик томонидан йўлга қўйилиши кутилаётган янги лойиҳалар тўғрисида ОАВ ва жамоатчиликни хабардор қилиш, медиа ҳамжамият билан яқин мулоқот ўрнатиш мақсадида ўтказилмоқда. Унда “Адлия ҳисобот беради!” китоби иштирокчиларга тақдим этилди, махсус ролик намойиш қилинди .

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official