Get Mystery Box with random crypto!

Азиз Абдуҳакимов: «Спортчиларимиз Токио-2020 олимпиадасида мун | Расмий хабарлар I Официальные новости

Азиз Абдуҳакимов: «Спортчиларимиз Токио-2020 олимпиадасида муносиб иштирок этишлари учун уларга мотивация бериш керак»

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ўтган учрашув ўтказилди.

«Мамлакатимиз спорт делегацияси шу кунга қадар Токио ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига жами 42 та лицензияни қўлга киритган. Президентимиз ва Ҳукумат томонидан спортни ривожлантиришга бугунгидек юксак эътибор қаратилаётган бир пайтда бу кўрсаткич кам, албатта. Ҳозирда атлетларимиз яна 68 та лицензия учун кураш олиб боришмоқда. Ўзбекистон спорт делегацияси умумий ҳисобда Олимпия ва Паралимпия ўйинларига 110 та лицензияни қўлга киритишни мақсад қилган ва бунинг учун имкониятлар етарли», - деди Азиз Абдуҳакимов йиғилишда.

Вазирлик ахборот хизмати хабар беришича, Олимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларимиз жорий йилнинг 25 июнигача 20 та спорт тури бўйича 49 халқаро лицензион мусобақада иштирок этиши режалаштирилган.

Йиғилишда Азиз Абдуҳакимов барча вилоятларнинг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиларига Токио-2020 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланма олган ҳамда лицензиялар учун кураш олиб бораётган ҳар бир спортчининг ижтимоий ҳолидан доимий равишда хабар олиб туриш, уларнинг муаммоларини жиддий ўрганиш ва жойида ҳал қилиш бўйича аниқ топшириқлар берди, бу уларнинг нуфузли спорт мусобақасига янада яхши тайёргарлик кўриши учун мотивация бўлишини таъкидлади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official