Get Mystery Box with random crypto!

Кабоб истеъмол қилишнинг зарарли тарафлари ҳақида билиб олинг! | <vizitka>

Кабоб истеъмол қилишнинг зарарли тарафлари ҳақида билиб олинг!

Аксарият кабоб тайёрловчилар ушбу жараёнда санитария гигиена қоидаларига риоя қилишмайди.
Кабобни спиртли ичимликлар билан истеъмол қилиш жигар касалликларига сабаб бўлади.
Ётишдан аввал кабоб истеъмол қилинса ошқозонга ортиқча босим тушади. Бу эса безовталикка ҳамда уйқусизликка сабаб бўлади.
Яхши пиширилмаган кабоб орқали бевосита паразитларнинг тухумларини юқтириб олишингиз мумкин.
Ортиқча миқдорда тузланган кабоб атеросклероз ва юрак ишемик касаллигига ҳамда буйрак тош касаллигига сабаб бўлиши мумкин.
Қиймали кабоб таркибига яроқсиз маҳсулотлар қўшилган бўлса, диареяга сабаб бўлиши мумкин
Мутахассислар ҳафтасига кўпи билан 1 ёки 2 марта яхши пиширилган кабоб истеъмол қилишга рухсат беришади.