Get Mystery Box with random crypto!

'Узлуксиз касбий таълим' платформасида мустақил курс! | Raqamli pedagogik xizmatlar

"Узлуксиз касбий таълим" платформасида мустақил курс!

Халқ таълими тизими ўқитувчиларининг иммунизация, инсон папиллома вирусига қарши эмлаш бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантириш ўқув курси.

Эндиликда ушбу курс “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформасидаги барча фан йўналишларининг “Ўзини-ўзи ривожлантириш ва узлуксиз касбий ривожланиш масалалари” модулига жойлаштирилган бўлиб, ҳозирда рўйхатдан ўтган барча педагогларнинг ушбу курс материаллари билан электрон платформа орқали танишиш имконияти яратилган.

“Иммунизатсия, инсон папиллома вирус (впч) га қарши эмлашни жорий қилиш ва шахслараро мулоқотни такомиллаштириш” ўқув курси мавзулари:

- COVID-19 га қарши эмлаш ўтказиш жараёни ва тартиблари;

- Мақсадли касалликлар ва вакциналар;

- Одам папиллома вируси;

- ВПЧга қарши эмлаш;

- ВПЧга қарши эмлашдан сўнг салбий ҳолатлар;

- Совуқлик занжири ва амалий маслаҳатлар;

- Қизларни ВПЧга қарши эмлаш масаласида уларнинг ота-оналарини хабардор қилишда ўқитувчилар роли.

Ушбу курсни таълим муассасалари педагоглари ва умумтаълим мактабларининг битирувчи қизлари соғлигини муҳофаза қилиш учун ўрганиб чиқиш тавсия этилади!

Ўзингиз ва яқинларингиз соғлигига эътиборли бўлинг!

Telegram |Facebook |Website|YouTube

YouTube
O'qituvchilar COVID-19 ga qarshi emlash haqida nimani bilishi kerak