Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчиларимиз кутаётган қарор лойиҳаси Кўплаб ўқитувчи ва | Raqamli pedagogik xizmatlar

Ўқитувчиларимиз кутаётган қарор лойиҳаси

Кўплаб ўқитувчи ва экспертларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қўшма қарори лойиҳасини ишлаб чиқибди.

Муҳокамага қўйилган ушбу янги лойиҳада талаб этилган минимал даражани эски лойиҳадан фарқли равишда бир поғонадан туширган ҳолда, умумтаълим фанлари учун "B+" даража (60 баллдан юқори), бошланғич таълим учун эса "C" даража (46 баллдан юқори) талаб этилишини белгилаган.

Маълумот учун, эски лойиҳада умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификатдан РАШ модели бўйича "А" ва "А+" даража кўрсатган ўқитувчиларга, бошланғич таълим (математика ва она тили ва адабиёт) учун эса "С+" ва ундан юқори даражага устама берилиши назарда тутилган эди.

Лойиҳа муҳокамаси 22 майга қадар давом этади.

Киринг, кўринг ва ўз таклифларингизни билдиринг!

https://regulation.gov.uz/oz/d/98472

@ilhomjumayev96