Get Mystery Box with random crypto!

А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида ташкил этилган | Raqamli pedagogik xizmatlar

А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида ташкил этилган диагностика жараёнлари юзасидан йўлланган мурожаатлар, шикоятлар ўрганилиб, хорижий ва маҳаллий холис экспертларни жалб этган ҳолда платформадаги тестлар мазмуни жиҳатидан яна бир марта кўриб чиқилди.

Кўриб чиқиш жараёнида платформага жойлаштирилган тестлар мазмун жиҳатдан тестология талаблари асосида шакллантирилганлиги аниқланди.

Ўқитувчиларга тестларнинг нотўғри шаклда кўриниши ҳолатлари ўрганилганда диагностика тестида компьютер ҳамда мобиль телефондан фойдаланиш вақтида техника билан боғлиқ масалалар мавжудлиги ҳам аниқланди.

Яъни, мобиль телефондан фойдаланганда баъзи телефон экранининг кенгайтмаси ва узунлиги фарқи кичикроқ бўлганлиги боис, баъзи сўзларнинг формати ўзгарган ҳолда кўриниш ҳолатлари учраб турибди.

Шунингдек, сўзларнинг мазмуни, бир бирига боғлиқлиги, ўзгариб кетганлиги тўғрисидаги ҳолатлар ўрганилганда ўқитувчи қурилмасида ўрнатилган браузернинг саҳифани тўғридан-тўғри таржима қилиш (авто переводчик) функцияси ёниқ турганлиги боис тестларнинг лотиндан кириллга ёки ўзбек тилидан рус тилига ҳамда рус тилидан ўзбек тилига автоматик равишда таржима қилиб юборилган ҳолатлар аниқланди.

Бу эса тест саволларининг мазмуни ўзгариб, грамматик ва орфографик хатоликлар, ғализ жумлалар сифатида намоён бўлишига олиб келган.

Диагностика тестини топшираётган фан ўқитувчиларига имкон даражасида кенг экранли гаджетлар, яъни, компьютер, ноутбук ва планшетлардан фойдаланишлари тавсия қилинади.

Шу билан бирга, қурилманинг браузеридаги авто таржимон функциясини ўчириб қўйишлари сўралади.

Миллий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram | Facebook | YouTube |  Instagram