Get Mystery Box with random crypto!

#Mening_Vatanim #fargona ҲАМФИКР БЎЛИБ ИШЛАШ САМАРАСИ | Турдибоева Раъно Эшовна

#Mening_Vatanim
#fargona

ҲАМФИКР БЎЛИБ ИШЛАШ САМАРАСИ

Давлатимиз раҳбари ҳудудларда, айниса маҳаллаларда тўпланиб қолган муаммо ва камчиликларга самарали ечим топиш, хотин-қизларни фаол ижтимоий ҳаётга жалб этиш, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида янги тизимига асос солганлари айни муддао бўлди.
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тизимида фаолият олиб бориш бу ягона мақсад йўлида бирлашиб, яъни “бир ёқадан бош чиқариб” жойларда муаммоларни ҳал қилишнинг кучли тизимини шакллантиришдан иборатдир.
Президент Администрацияси ишчи гуруҳи аъзоси , Республика Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси раис ўринбосари Раънохон Турдибоева ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлоновалар вилоятнинг Қўқон шаҳридаги маҳалла фуқароларида бўлишиб, аҳолининг эҳтиёжманд қатлами билан ишлашда “Темир дафтари” , “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” орқали хотин-қизлар муаммоларини манзилли ҳал этишга доир ишлар кўлами билан танишдилар ва керакли йўл-йўриқлар беришди.
Айни дамда ишчи гуруҳ аъзолари вилоятнинг Бағдод туманидаги бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлишиб, у ерда фаолият олиб бораётган 5 та йўналиш мутасадди вакиллари билан мулоқотда бўлдилар ва уларнинг фикр ва таклифлари билан ўртоқлашдилар.

Бизни кузатишда давом этинг
@Rano_Eshovna