Get Mystery Box with random crypto!

#hikmatli_gap #hikoya Келишмовчиликлар ва аҳилликнинг йўқлиги | Турдибоева Раъно Эшовна

#hikmatli_gap
#hikoya

Келишмовчиликлар ва аҳилликнинг йўқлиги боис бир деҳқоннинг уйида доимо жанжал ҳукмрон экан.

Бир куни у ўғилларини тўплаб, уларга бир донадан хивич бериб, синдиришни буюрибди. Ўғиллари буни қийналмай бажаришибди. Сўнгра деҳқон ўғилларидан синдирилган хивичларни олиб,бир бутун қилиб боғлабди ва уни синдиришни сўрабди. Аммо ҳеч бир ўғил буни уддалай олмабди.

–Ўғилларим, дебди деҳқон, — оила ҳам мана шу хивичларга ўхшайди. Агар сиз ҳам ахил бўлиб, жипс яшасангиз ҳеч нима сизни мағлуб қила олмайди. Акс ҳолда парокандалик сиздан устун келиб,барчангизни ҳалок қилади.”

Сиз ҳам фарзандларингизни аҳил қилиб тарбияланг.

― Эзоп масали

Бизни кузатишда давом этинг
@Rano_Eshovna