Get Mystery Box with random crypto!

Архивимдан! Босиб келдик узун йўл, Ортда қолди дарё чўл, Е- | Rano opa

Архивимдан!

Босиб келдик узун йўл,
Ортда қолди дарё чўл,
Е-9 лар хали мўл,
Раъно опа чарчаманг.

Кўникамиз биз аста,
Келиб олдик "бир паста",
Кетмаймиза хеч қатга,
Раъно опа чарчаманг.

Сизга хам сабр экан,
Баъзида жабр экан,
Фаросат хар хил экан,
Раъно опа чарчаманг.

Баъзида қилсак хафа,
Асабийлашманг опа,
Биздақалардан кўп-а,
Раъно опа чарчаманг.

Уч кун ўтар кетар,
Дилдан ғашлар хам кетар,
Умр шу сувдек ўтар,
Раъно опа чарчаманг.

Иссиқ жон бу омонат,
Аллоҳдан бизга неъмат,
Ишингиз ҳам бир тоат,
Раъно опа чарчаманг.

Улашиб юринг қувонч,
Мигрантга бўлинг суянч,
Кўрмангиз аламу ранж,
Раъно опа чарчаманг.

Акмал Муҳаммад

Биздан олдин ва кейин келадиганларга жон кўйдириб юрган Раъно опа соғ бўлинг.

Расмимга битта