Get Mystery Box with random crypto!

Кареяни орзу килганларга аталган! Бошланди яна миш миш Житон | Rano opa

Кареяни орзу килганларга аталган!

Бошланди яна миш миш
Житон таркатар эмиш
Хамма хар ён чопишди
Тошкент томон шошишди

Кимдир хурсанд кимдир шод
Олдида бугун житон
Бошин кашиб уйланар
Кандок булар имтихон

Имтихон куни якин
Кимдир кидирар танкка
Яна кимлар таваккал
Килар ёлгиз худога

Омад кулиб утишди
Бир амалаб синовдан
Юрак тула хаяжон
Энди виза кутишди

Самалётда хар бошдан
Хар хил фикр утарди
Сохта жилмайиш килиб
Рано опа кутарди

Хамма хар ён таркалди
Сеул пусан тегуга
Янги хаёт муборак
иш керакмиди сенга

Кимдир кулда гренда
Яна кимда суварка
Кутарганда огир юк
Иши качон тугаркан

Яган чуган ишлайсан
Осон ишни узи йук
Сабр сураб худо дан
Кишми ёзми фарки йук

Ошхонага кирганда
Кутади тузсиз овкат
Пешонада бор экан
Киламиз дустим токат

Арбат самушели бор
Сахар бешда борасан
Омадинг кулиб колса
Юз минг вон топасан

Кареяда ишига
Хамма хам тобламайди
Долларни супуриб
Куракда Копламайди

Кареями Россия
Кезамиз бутун жахон
Мусофир биродарлар
Бошингиз булсин омон.

2015-йил