Get Mystery Box with random crypto!

Жанубий Кореяда ишлаб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар диққатиг | Rano opa

Жанубий Кореяда ишлаб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар диққатига!

Корея Республикасида шартнома асосида меҳнат фаолиятини муваффақиятли тугатиб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар учун махсус тест имтиҳони 2022 йил 31 октябрдан 4 ноябргача бўлиб ўтади.

Имтиҳон бўлиб ўтадиган манзил: Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Паркент кўчаси 331-уй, “Ишга марҳамат” мономаркази биноси.

Имтиҳонга кириш талаб этиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар:

1. Фуқаролик ва хорижга чиқиш паспорти;
2. 3,5 х 4,5 ҳажмдаги оқ фонли сифатли рангли сурат (2-дона);
3. 28 АҚШ доллари тўлангани тўғрисидаги квитанция.