Get Mystery Box with random crypto!

ЎЙИНЧОҚ БЎЛДИ ТАЪЛИМ! Кеча таътил деб айтиб, Ҳайронадир бу та | 🖤🥀ʀᴀɴɢsɪᴢ ᴋᴜɴʟᴀʀɪᴍ🖤🥀

ЎЙИНЧОҚ БЎЛДИ ТАЪЛИМ!

Кеча таътил деб айтиб,
Ҳайронадир бу таълим.
Бугун фикридан қайтиб,
Вайронадир бу таълим!

Неча қалбни додлатган,
Турли шиор ёдлатган,
Интернетни портлатган,
Афсонадир бу таълим!

Қўрқмас, ёвдан, ёмондан,
Қўрқмас шубҳа, гумондан,
Ортда қолиб замондан,
Бегонадир бу таълим!

Бўлмас гапни бўлдирган,
Асабни ҳам ўлдирган,
Гоҳ йиғлатиб, кўлдирган,
Девонадир, бу таълим!

Ўйлаб босмай қадамни,
Жинни қилди одамни,
Уялтириб Ҳамдамни,
Овворадир бу таълим!

Устоз икки ўт ора,
Шогирд юраги пора,
Тополмайин ҳеч чора,
Сарсонадир бу таълим!

Жануби бор, шарқи йўқ,
Қарорига шарҳи йўқ,
Эй уларга фарқи йўқ,
Бечорадир бу таълим!

Ислоҳатлар ичинда,
Мардонадир бу таълим!

https://t.me/RangsizKunlarim_04