Get Mystery Box with random crypto!

Рамазоннинг охирги соатларида нима содир бўлишини биласизларми | Ramazonim 2023

Рамазоннинг охирги соатларида нима содир бўлишини биласизларми?

Мисрнинг машҳур муфассирларидан Умар Абдулкафий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

«Ҳар йили Рамазоннинг охирги соатларида нима содир бўлишини биласизларми?

Рамазоннинг охирги кунида, сўнгги соатларида, яъни аср намозидан шом намозигача бўлган вақтда Аллоҳ таоло бутун Рамазон ойи давомида жаҳаннамдан қанча инсонларни озод қилган бўлса, яна шунчасига дўзахдан омонлик беради!

У яна шундай фурсатки, унда қилинган дуо ижобатсиз қолмайди. Бу фурсатни ғанимат билиб, Роббига дуо қилганлар ва Ундан мағфират сўраганларга офиятлар бўлсин!».

"Рамазон соғинчи" китобидан