Get Mystery Box with random crypto!

Йўқчиликдан асло нолимам, Бир кун косам оқаргай, абас. Сизга қ | RAMAZON TAQVIMI 2023

Йўқчиликдан асло нолимам,
Бир кун косам оқаргай, абас.
Сизга қайдан келар ризқ билмам
Менга эса Худо берса, бас!

Баланд уйлар, қиммат уловлар,
Мен уларга қилмайман ҳавас.
Сизга кимдан келар тўловлар,
Менга эса Худо берса, бас!

Давлатидан кўкрак керганга,
Осмон эрур бошидан ҳам паст.
Қуш тўймайди қўлдан берганга,
Менга эса Худо берса, бас!

Шукур, тўқман, эмасман юпун,
Юрагимда "Шукур" деган сас.
Бандасининг бергани бир пул,
Менга эса Худо берса, бас!


Шу улуғ кунда Аллоҳдан сўранг, У сўровчи ҳар бандасини қўлини қуруқ қайтармайдиган ягона қодир зотдир!

Албатта яқинларга улашинг

"РАМАЗОН 2023" КАНАЛИГА ОБУНА БЎЛИНГ!
https://telegram.me/joinchat/7YpDKoL-jvZlYzI6