Get Mystery Box with random crypto!

ҚАДР КЕЧАСИ Савол: Қадр кечасида қандай ибодатлар қилиш кера | 🌙 Hayit Muborak🌙

ҚАДР КЕЧАСИ

Савол:
Қадр кечасида қандай ибодатлар қилиш керак? Қадр намози қандай ўқилади, Қадр сурасини билмаганлар Қадр намозини қандай ўқийдилар?

Жавоб:
Алҳамдулиллаҳ;

- Уламолар Қадр кечасининг вақти тўғрисида турли-туман фикрлар билдиришган. Бу борадаги энг тўғри фикрга кўра, Қадр кечаси рамазон ойининг охирги ўн кунлигининг тоқ кечаларида яширинган бўлиб, бу кеча йилдан йилга ўзгариб кўчиб юради. Шунинг учун Қадр кечасини топаман деган инсон рамазоннинг охирги ўн кунлигида ва айниқса, унинг тоқ кечаларида кўп тоат-ибодатлар қилиши керак.

- Шариатимизда Қадр кечасида ўқиладиган муайян бир намоз йўқ. Бу кечада ўқилиши лозим бўлган маълум ракаат намоз ва унинг ҳар бир ракаатида муайян суралар ўқилиши тўғрисидаги сўзлар асоссиз бидъат сўзлардир.
Унинг ўрнига Қадр кечасини суннатда баён қилинган тарзда: эътикоф ўтириш, дуо қилиш, муайян ракаатда чекланмаган миқдорда хоҳлаганча намоз ўқиш ва зикр қилиш каби тоат-ибодатлар билан ўтказиши лозим.

- Жумладан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу кечада қуйидаги дуони ўқишга буюрганлар: "Аллоҳумма иннака афуввун туҳиббул афва фаъфу анний".

- Маъноси: "Эй Аллоҳ, албатта Сен афв қилишни яхши кўрасан. Шундай экан мени афв қил!".

- Намоз ўқиш тартибига келсак, худди таҳажжуд намози каби икки-икки ракаатдан ўқилади. Бу намозда ўқилиши керак бўлган муайян суралар йўқ, балки инсон ўзи билган ҳар қандай сураларни ўқийвериши жоиз, валлоҳу аълам.