Get Mystery Box with random crypto!

САЖДА ОЯТЛАРИ Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилин | Ramazon

САЖДА ОЯТЛАРИ

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Қуръон қироат қилиб берар, қачон сажда оятидан ўтсалар, такбир айтиб, сажда қилар эдилар. Биз ҳам у зот билан сажда қилар эдик».
Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилишган.

У қуйидаги ўн тўрт оятдан бирини тиловат қилган кишига ёки эшитган кишига вожиб бўлади.

› 1. Аъроф сурасининг охиридаги 206-оят.
› 2. Раъд сурасидаги 15-оят.
› 3. Наҳл сурасидаги 49-оят.
› 4. «Бану Исроил» (Исро) сурасидаги 109-оят.
› 5. Марям сурасидаги 58-оят.
› 6. Ҳаж сурасидаги биринчи сажда ояти, яъни 18-оят (бу сурадаги иккинчи сажда ояти, яъну 77-оят ҳанафий мазҳабига кўра вожиб эмас).
› 7. Фурқон сурасидаги 60-оят.
› 8. Намл сурасидаги 26-оят.
› 9. Сажда сурасидаги 15-оят.
› 10. Сод сурасидаги 24-оят.
› 11. Фуссилат сурасидаги 37-оят.
› 12. Нажм сурасидаги 62-оят.
› 13. Иншиқоқ сурасидаги 21-оят.
› 14. Алақ сурасидаги 19-оят.

«Кифоя, 1-жуз» китобидан.



@Ramazon_hayiti