Get Mystery Box with random crypto!

Самарқандда қарздорлиги туфайли 396 киши ва 75 та транспорт во | ACTUAL.UZ

Самарқандда қарздорлиги туфайли 396 киши ва 75 та транспорт воситасига қидирув эълон қилинган

Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси катта инспектори Илҳом Маллаев маълум қилди.

Унинг айтишича, бошқарма қидирув шўъбаси томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида жами 396 нафар қидирувдаги шахсларга нисбатан қидирув тадбирлари олиб борилиб, 297 нафари топилган. Қолган 99 нафар қидирувдаги шахсларнинг 41 нафари чет элда, 58 нафари эса маҳаллий даражада қидирилмоқда.

Шу каби йилнинг олти ойида жами 75 та автотранспорт воситасига нисбатан қидирув тадбирлари олиб борилиб, 50 таси топилган бўлса, яна 25 таси бўйича қидирув тадбирлари давом этмоқда.

Obuna boʻling ACTUAL.UZ