Get Mystery Box with random crypto!

Ассаламу алайкум ва рахматуллоху ва баракатух Рамазон Хайитин | Ramantika Videolar❤️

Ассаламу алайкум ва рахматуллоху ва баракатух

Рамазон Хайитининг иккинчи куни муборак

Сабрли кунлар ҳам,тез ўтиб кетди,
Рўзада амаллар,савобга ўтди.
Ийднинг келишини,бандалар кутди,
Айёмингиз қутлуғ,ХАЙТ муборак!!!

Сарҳисоб олдида,қарзин уздилар,
Қиёмат кунидан,жаннат кутдилар.
Дилга савоб тугиб,рўза тутдилар,
Айёмингиз қутлуғ,ХАЙТ муборак!!!

Улгурмаган савоб,қайта еткизсин,
Кўнгилдан ғам андуҳ,борин кеткизсин.
Жойнамозга банда,бошин ўткизсин,
Айёмингиз қутлуғ ХАЙТ муборак!!!

Макка Мадинага,қадамлар етсин,
Савоблар карвони,омонлик берсин,
Оллоҳдан бандага,ажрими келсин,
Айёмингиз қутлуғ, ХАЙТ муборак!!!

Қилайлик Худога,ҳамду санолар,
Табриклайлик бир-бир,куйлаб наволар.
Соғиниб кутамиз,яна такрорлар,
ХАЙТ айёмингиз муборак бўлсин!!!


@Sakiynam