Get Mystery Box with random crypto!

Аллоҳнинг Расули айтдилар: Рамазон ҳайити куни келганда фариш | Ҳадис 365

Аллоҳнинг Расули айтдилар:
Рамазон ҳайити куни келганда фаришталар йўл бўйида туришиб Мўминларга қарата бундай дейишади:
Эй мусулмонлар жамоаси, қани ваҳлирок боринг шошилинг. Карами кенг Раббингизга югуринг. У хайр тарқатмокда, мўл кўл савоб ёзмоқда. Кечаси намоз ўқишга буюрилдингиз - буйруқни адо этдингиз, рўзага буюрилдингиз - рўза тутдингиз. Бу билан Раббингизга итоат этдингиз, қани энди, мукофотларингизни олинг. Мусулмонлар намозларини ўқиб ташқарига чиққанларида эса, бир фаришта бундай нидо қилади:
- Билингки Раббингиз сизни мағфират айлади. Уйингизга катта севинч билан қайтинг. Бугун мукофот кунидир.

Табароний ривояти

Ийд Ал-Фитр, Рамазон байрами барчамизга муборак булсин.