Get Mystery Box with random crypto!

Машраб осилганда қаёқда эдинг? Чўлпон отилганда қаёқда эдинг? | Аллома

Машраб осилганда қаёқда эдинг?
Чўлпон отилганда қаёқда эдинг?
Суриштирганмидинг Қодирийни ё
Қалқон бўлганмидинг келганда бало?

Ҳукмлар ўқилур сенинг номингдан,
Тарихлар тўқилур сенинг номингдан.
Нимасан? Қандайин сеҳрли кучсан?
Нечун томошага бунчалар ўчсан?

Қаршингда ҳасратли ўйга толаман,
Қачон халқ бўласан, эй сен, оломон?!

Абдулла Орипов

t.me/+qnzUL42928UyZGMy