Get Mystery Box with random crypto!

Сизларни билмадим-у, лекин шахсан мен солиқ тўловчи сифатида б | Rais Buva

Сизларни билмадим-у, лекин шахсан мен солиқ тўловчи сифатида бу каби бюджет исрофгарчиликларига қаршиман!

Одамлар туман поликлиникасига УЗИ аппарат олиш учун ёки қишлоғидаги мактабига хожатхона қурдириш учун ҳам опен-бюджетда сарғайиб овоз йиғиб юрган пайтда, айрим вазирлар миллиардларни кераксиз ишларга сарфлаб юриши бу бюджетни совуриш дейилади.

Юқоридаги (миллат учун сув ва ҳаводек зарур бўлган, 10 та артист биографияси ҳақидаги) сайтни 20-30 млн, э бор ана 50 млн сўмга қилса бўлади. (Агар ишонмаса менга алоқага чиқсин - ўзим колхозда эълон жойлаб, кўплаб талабгор топиб бераман). Э керак бўлса, хатто текингаям қибберувчилар топилади.

Нега тўсатдан ушбу сайт керак бўлиб қолди? Харажатларни ким хисоблаб чиқди Бюртма тендерга қўйилганми? Бажарувчи ким...? Хуллас Маданият вазирлиги ушбу ҳолат бўйича оммага батафсил изоҳ бериши шарт! Буни тегишли ташкилотлар албатта ўрганиб чиқишлари даркор!

P.S. Ёки бу мавзуда ҳам чуқурлашмайлик"ми?

@RaisBuva