Get Mystery Box with random crypto!

2-3 млн сўм (150-200$)га визитка сайт қиб юрган вебдастурчилар | Rais Buva

2-3 млн сўм (150-200$)га визитка сайт қиб юрган вебдастурчилар борми? Қадрингларни билинглар, норм соққа керак бўлса маданият вазирлигига чопинглар тез:

1
. (30 млн) Қанақа паспорт ва концепт? Сайт ясовчи берилган ТЗга қараб маълумотларни ўзи жойлаб чиқади.

1.2). (40 млн) ТЗни тайёрлашга шунча пул? Сайт қилувчи буюртмачи талабига қараб ўзи вариантлар кўрсатади.

1.3). (10 млн) Киберхавфсизлик? 10та артс биографияси жойланган сайтни взлом қилиш қайси шўринг қурғур ҳакерга керак?

2. (85 млн) Яна қанақа архитектура, бу буюртма ичидаги вазифа-ку? Ёки бу сайтмас - дачами?.

3. (60 млн) Дизайн сайт ишлаб бериш буюртмаси ичида бўлади.

4. (165 млн) WTF? Сайт қилиш деганда нимани тушунасизлар ўзи? (Нон ёпиш учун алоҳида пул, ҳамир зуваласини қўлда тандир ичига ёпиштириш учун ҳам алоҳида пулми?).

5. (8 млн) У қанақа супер мураккаб сайт бўладики, фойдаланишдан олдин видео кўриб чиқилса?

6. (12 млн) Маълумотларни киритиш буюртма ичидаги вазифа-ку? Ёки матн мармар тошига ўйиб ёзиладими?

7. (18 млн) Созлаш ва жойлаш буюртма ичидаги вазифа.

8. (60 млн) Яна бир марта WTF!? Қанақа интеграция - нима у сайт банкники бўладими ё бирор маркетплейсники? Э бор ана, уям буюртма ичидаги вазифа...

@RaisBuva