Get Mystery Box with random crypto!

Хоп деппўёурамиз - хурсанд бўлишади. Ўзи дамас минекконлар ўз | Rais Buva

Хоп деппўёурамиз - хурсанд бўлишади.

Ўзи дамас минекконлар ўзга бир олам. Хайдашиям ўзгача буларни. Йўлда кўп манёвр қилишади. Бир қарасанг йўлни ўртасида аварийкани ёқиб, одам туширипполадимией...
Светофорда орқадан келиб шу 4 санти қолдириб қадаволадимией... Тротуарлардан мингга қўйиб ўтипполадимией...

Бир кун биттаси тарвуз юклаволиб шудгор қилинмаган далани ўртасида юрипти қурмағур. Аслида дамас ҳақиқий "йўлтанламас" бўлса керак.

Бу дамас деганлари роса ўзбекбоп, пултопар машина. Ҳамма ишни қилади: -юкам ташийди, одамам ташийди, "Тез ёрдам"даям дастёрлик қилади... Миндеее ўйлаб қараса бу дамас фақат кир ювмаса керак холос.

@RaisBuva