Get Mystery Box with random crypto!

Барчамизга Қурбон Ҳайити муборак бўлсин. Яратган барчамизни ке | Rais Buva

Барчамизга Қурбон Ҳайити муборак бўлсин. Яратган барчамизни кейинги ҳайитларга эсон-омон етказсин. Дастурхонимиз бут, хонадонларимиздан баракани аритмасин. Юртимиз тинч бўлсин.

Дарвоқе, кеча айрим таксистларни байрамларда нархларни 2 ё 3 баробар кўтариб олиши ҳақида гапирсам, баъзилар: - Э Раис, сиз йўлларни расволигини, ямаларни, ҳар қадамдаги радарлар, иштарапларни... Автони расходи – ёқилғи, мой, ходовой ва х.к.ларни хисобга омаяпсиз дейишипти...

Ҳой баракатопкурлар, киракашлик осон иш эмаслигини, йўл азоби нималигини жа яхши биламан. Инсофли ҳайдовчиларимиз жуда кўп барака топишсин. Шунинг учун мен “айрим” таксистлар деб айтдим.

Шу 2-3 кун 100-150 минглик йўлкирани 300-400 минг қивоса ўша абгор йўллар равон бўпполадими? Бошқа пайт ўша ўртача нархда қатнаб юрганда қоплаган, шу байрам пайтлари 10 карра ошипкетадими йўлдаги радарлар ё ямалар?

Тўғри, бяғини сўрасанг бозор иқтисодиёти – талаб борки нарх ошади. Лекин эскиларда “инсоф сари барака” деган гап бор, пайтдан фойдаланиб йўлкирани самолётни нархида қивориш унчаям дуруст иш эмас қадрлилар.

@RaisBuva