Get Mystery Box with random crypto!

Ўзи биринчи, 'Тоза ҳаво тадбири' деган жойини шошиб 'Тоза ҳаво | Rais Buva

Ўзи биринчи, "Тоза ҳаво тадбири" деган жойини шошиб "Тоза ҳаво солиғи" деб ўқибман.
(Менимча, тадбир номининг ўзи ғалати танлангани учун кўзимни синдириб олгандирман, балки).

Ё ростданамда, тадбир тоза ҳавога бағишланган бўлса, дарров ҳайдовчиларга осилмасдан, аввал катта фабрикалар атмосферага минглаб тонналаб чиқараётган зарарли газларини назорат қилинмайдими...?

Ёки ана, шаҳардаги йирик транспорт воситалари, хусусан автобуслар париллатиб, қора тутун чиқариб, йўлдан ўтса - кетидан ярим соат солярка хиди кебтуради - ана ўшаларни янгисига алмаштириш тадбирлари бошланмасмиди...?

Э бор ана, ҳеч бўмаса, атмосферага зарарлироқ бўлган АI-80 ёқилғи истеъмолини камайтириш мақсадида АI-95 нархини тушириш ишлари бошланиши керакмасмиди...? Ё тўғрими ахир?!

@RaisBuva