Get Mystery Box with random crypto!

Ўтган йили карантинда Амир Темур ҳайкали остида ниқобсиз юрган | Rais Buva

Ўтган йили карантинда Амир Темур ҳайкали остида ниқобсиз юрганлар 15 суткага обкириб кетилди.

Жиззах вилояти Маданият объектларини муҳофаза қилиш департаменти бошлиғи Сундор Қорабоев кафеда бир аёлга туртиниб кетди деб 10 суткага обкириб кетилди (ҳозирда озодликда).

Ичкийимда сумалак пиширганлар дар ҳол аниқланиб, халқдан узр сўратилиб, уларга 15 сутка маъмурий қамоқ тайинланди.
Ва яна бошқа ҳодисалар бўлдики, қачонки ўта зудлик билан чоралар кўрилди...

Бир “кўк” провокатор бир ҳафтадан бери ижтимоий тармоқларда барча ўзбек муслима аёлларини куракда турмас айблов билан ҳақоратлади. Бемалол Уз.Рес. ЖКда таъқиқланган ғайриинсоний ҳаракатларни тарғиб қилиб, ўзи кабиларни митингга чақириб, ўзининг асосий ғараз мақсадидан чалғитиш ниятида мактаб ўқувчиларидан ҳам фойдаланди. Оқибатда кўплаб инсонларни яққол провокация қилди. Аммо, унга тепадаги бошқа ҳолатлар сингари ҳеч қандай оператив чора кўрилмади... Оқибатини эса ҳаммамиз кўриб турибмиз.

Тепадаги ўта тез чоралар кўрилган ва вақтида чора кўрилмаган ҳолатларнинг қайси бири жамият, юрт учун зарарли(хатарли)роқ эди?

Туғри, албатта у провокатор ёлғиз эмас, ташқи кучлар кўрсатмаси остида ҳаракат қиляпти. Агар уни дарров обкириб қўйилса, орқасидан четдаги “ҳомийлари” чиқиб воқеага сиёсий тус бериб, катта резонанс кўтариши (улар шуни кутиб турганди) табиий эди. Шунинг учундир балки, тегишли органлар кескин ҳаракат қилишдан тийилишди. Лекин бундай ҳолларда ИИВ матбуот хизмати жамоатчиликка ўз позициясини билдириб, одамлардан провокацияга берилмасликни, ҳаммаси назорат остидалигини расмий баён қилиши керак эмасмиди? Имхо.

Конституция кенг омма олдида яққол бузилаётганда расмий ОАВ ва тегишли органларнинг ноодатий узоқ сукут сақлаши аҳолида табиий ҳавотир уйғотди ва акссадо берди. Оқибатда ўша провокаторлар (ёки бошқа кимдирлар) кутган натижаларига қисман эришдилар, афсуски. Воқеа энди кенг резонанс олишни бошлади.

Нима бўлгандаям, миллионлаб инсонларни ҳақорат қилган, ноқонуний митинг уюштирмоқчи бўлган, мактаб ўқувчилари ҳаётини ҳавф остига қўйиб, ўзининг ғараз мақсадлари йўлида улардан фойдаланган, суверен давлат конституциясини оёқ-ости қилганлар қонун олдида жавоб беришлари шарт.

@RaisBuva