Get Mystery Box with random crypto!

Истеъмол саватчаси эълон қилинди. Унга кўра бир кишига 1 ойда | Rais Buva

Истеъмол саватчаси эълон қилинди.
Унга кўра бир кишига 1 ойда минимум 2 157 000 сўм керак бўларкан.
Бу фақат истеъмол учун харажатлар. Ҳали анетта кийим-кечак, контракт-монтракт, сигир-бузоқлар мўраб ётипти...

Энди миндеее хисоб-китоб қипкўрсек. Хозирда 5 фарзанди бор (ота-онанинг ўзлари билан 7 киши) оилага бир ойда (2 157 000 сўмни 7 га кўпайтирамиз) 15 млн 99 минг сўм бўларкан.

Бундан чиқди ХДП раиси Улуғбек Иноятов 2019 йил сайлов арафасида: «Тошкентда 5 болали оила 2,5 млн сўм ойликка яшай олади» деб шунчаки очко йиғиш учун калла қўйгани маълум бўлди. Фаросат борда...

Нима бўлганда ҳам, энди, бугунги кунда бир кишига (рўйхатга киритилмаган захардан қиммат дори-дармонни қўшса) 1 ойда, ўртача 2,5 млн сўм керак бўлишини билиб олдик.
Энди тезроқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини (ҳозирда 747 300 сўм) ҳам шунга пропорцеонал қилиб белгилаб олсак бўлгани...

Сизларчи... Нима деб ўйлайсизлар, сизнингча истеъмол савати учун хисоблаб чиқилган юқоридаги сумма бир кишига 1 ой учун етарлими?

@RaisBuva