Get Mystery Box with random crypto!

#Мустақиллигимизнинг_31_йиллигига #Заковат Ўзбекистон Респу | Раҳмон Али блоги

#Мустақиллигимизнинг_31_йиллигига
#Заковат

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Мис бойитиш фабрикасида Ёшлар иттифоқи ҳамда Касаба уюшмаси билан ҳамкорликда "Заковат" интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

Бошловчи томонидан берилган 20 та саволнинг 13 тасига тўғри жавоб берган 1-сонли Майдалаш цехи мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Очколари тенг бўлиб қолган Энергетика цехи ва Чиқит тўплаш цехи 2 ва 3-ўринлар учун курашди. Ҳал қилувчи саволга электриклар тўғри жавоб бериб, 2-ўринни қўлга киритишди, Чиқит тўплаш цехи ўз-ўзидан 3-ўрин билан кифояланди.

Ташкилотчилар томонидан Энг яхши билимдон номинацияси учун курашда ҳар бир жамоадан сардорлар қолишиб саволларга 30 сония ичида жавоб топишлари керак бўлди. Унда яққол пешқадамлик билан Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш жамоаси сардори Ҳасан Абдикахаров ғолиб бўлди ва махсус совринга эга бўлди.

Б.Собиржанов,
МБФ Ёшлар иттифоқи раиси

P.S.: Заковатчилар мени саволимга жавоб беролмади!

@rahmonali_uz