Get Mystery Box with random crypto!

'Черепной' - мия ичи босими ошишини ифодалаш учун ўйлаб топилг | Radiologiya UZ

"Черепной" - мия ичи босими ошишини ифодалаш учун ўйлаб топилган сўз.

Мия ичи босими ошиши - алоҳида касаллик эмас, бошқа касалликлар оқибатида юзага келувчи ҳолат.


Клиника: бош оғриғи, уйқучанлик, анорексия, кўриш бузилиши, кўнгил айниши, қулоқда шовқин ва ҳоказо.


Ультратовушда:

1. Кўрув нерви қобиғи қалинлиги нормадан катталашиши.

Кўз олмасидан 3 мм пастдан ўлчанганда, нормативлари:
< 1 ёш – < 4 мм;
> 1 ёш - < 4,5 мм;
Катталар - < 6 мм.

(МСКТ-да кўз олмасидан 8 мм пастдан олинади, нормаси катталар учун < 5,8 мм.)


2. Транскраниал допплер текширувида – ўрта мия артерияси (arteria cerebri media) PI кўрсаткичи > 1,0.


#utt #утт #nsg #нсг


Telegram | Youtube