ШУНЧАЛАР СОҒИНДИМ
СЕНИ.....
Шунчалар соғиндим, соғиндим сени,
Меҳринг оғушига чўкким келяпти .
Ҳар дақиқа излаб, кутасан мени,
Лабингда хол бўлиб тургим келяпти.
Боғимиз муаатар райҳони каби,
Ифорим юзингни силаса дейман.
Тонгда эсган майин, шамоллар сари
Мен ҳам ёнгинангда бўлайин дейман.
Шунчалар согиндим, согиндим сени,
Қоро кўзларингга боқиб туймадим.
Дилкаш сўҳбатларда излайман сени
Ширин дийдорингга тўймоқ истадим.