Get Mystery Box with random crypto!

Қуръонни тиловат қилиш ва уни ёд олишдаги ниятлар 1. Ҳидоятн | Raad Muhammad Al Kurdi

Қуръонни тиловат қилиш ва
уни ёд олишдаги ниятлар

1. Ҳидоятни ният қилиш.
2. Аллоҳ зулумотдан нурга чиқаришини ният қилиш.
3. Қуръони каримнинг ташқи ва ички, руҳий касалликлардан шифо бўлишини ният қилиш.
4. Қалб қотиши, қаттиқлашишида муолажа бўлишини ният қилиш.
5. Аллоҳ зикр қилувчилар қаторида қилишини ниятида бўлиш.
6. Аллоҳга бўлган қаттиқ ишонч юзага келишини ният қилиш.
7. Тиловат қилишда Аллоҳ таолонинг буйруқларига бўйинсинишни ният қилиш.
8. Яхшиликларни бир неча баробарга кўпайтириб беришини ният қилиш.
9. Қиёматда Қуръон шафоат бўлишини ният қилиш.
10. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятларига эргашишни ният қилиш.
11. Қуръон сабабли Аллоҳ сизни ва умматни юксалтиришини ният қилиш.
12. Жаннатни олий даражаларига кўтаришини ният қилиш.
13. У Зотнинг каломи сабаб Аллоҳга яқинлашишни ният қилиш.
14. Аллоҳнинг хос бандаларидан бири бўлишни ният қилиш.
15. Аллоҳ таоло сизни эслашини ният қилиш.
16. Дўзахдан ва Аллоҳнинг азобидан нажот топишни ният қилиш.
17. Аллоҳ билан бирга бўлишни ният қилиш.
18. Қуръон тиловати орқали Аллоҳни зикр қилишнинг савоби (нафс) жиҳодининг ажридан улкан эканини ният қилиш.
19. Қуръон Аллоҳнинг зиёфат дастурхони эканини ният қилиш.
20. Қуръонни маҳорат билан ўқиганлар итоатли, ҳурматланган мирзолар (яъни, фаришталар) билан бирга бўлишни ният қилиш.
21. Қуръон фойдангга ҳужжат бўлишини ният қилиш.
22. Қуръонга назар солиш ибодат эканини ният қилиш.
23. Аллоҳни исмлари, сифатлари, сахийлиги ва эҳсонини ўрганишни ният қилиш.
24. Агар тиловат асносида машаққат етса, унга икки савоб бўлишини ният қилиш.
25. Қуръонни ёд олишда ота-онамга дунёда баҳоси йўқ шараф тўнини кийдиришни ният қилиш.
26. Қуръон ичидаги нарсаларга амал қилишни ниятида бўлиш.
27. Қабримда ёлғизлигимни аритувчи ҳамроҳ бўлсин, деб ният қилиш.

arabic uz

@Raad_Al