Get Mystery Box with random crypto!

InfinBANK мижозларида Dibank хизматидан фойдаланиш имконияти п | Rasul Kusherbayev

InfinBANK мижозларида Dibank хизматидан фойдаланиш имконияти пайдо бўлди

Dibank хизмати ўзи нима? Бу мижозларга банк операцияларини бевосита 1C ва Didox бухгалтерия тизимларида амалга ошириш имконини беради. Яъни йирик компаниялар ва бизнес вакиллари учун бир қатор жараёнларни автоматлаштиради. Оддий банк мижозлари учун эса биринчи навбатда қоғозбозлик камаяди.

Хуллас, инсон омили камайиб, ходимларнинг вақти анча тежалади. Бизнес автоматлашади. Тадбиркор ва бизнес эгаларига ҳам катта енгиллик беради.

Банкларнинг замонавий ишлаш тизимига ўтаётгани, янгилик қилишдан қўрқмай, ривожланиб бораётганини кўриш завқли. Бу ёғига ҳам InfinBANK жамоаси ўз мижозлари учун шу каби фойдали имкониятлар яратишда давом этаверсин деймиз.

Реклама