Get Mystery Box with random crypto!

Сўконғич 'зам ҳоким'дан 'Опен бюджет'га мажбурлов Бу Навоий в | Rasul Kusherbayev

Сўконғич "зам ҳоким"дан "Опен бюджет"га мажбурлов

Бу Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани ҳокими ўринбосарларидан бирига тегишли аудиоёзув экани айтилмоқда.

Раҳбарликка номуносиб, маданиятсиз ушбу шахс тумандаги мактаб, боғча, бошқа ташкилотлар раҳбарлари, ёшлар етакчилари ва депутатлардан "Опен бюджет" учун мажбурий овоз йиғиб беришларини талаб қилмоқда ва ҳақоратламоқда. Бу ҳоким топшириғи экан.

Кечгача "Опен бюджет" учун 100 ва 50 тадан овоз тўплаб бермаган раҳбарлар ишдан бўшатилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Аҳволимиз: "Опен бюджет"га масъул раҳбарлар бу вазиятни қандай изоҳлашади? Қонунбузар, зўравон, бетарбия, билимсиз бундай шахсларни нима учун раҳбарликка тайинлашган?

@r_kusherbayev