Get Mystery Box with random crypto!

Мирзо Улуғбекдаги дарахткушлик юзасидан жиноят иши очилган То | Rasul Kusherbayev

Мирзо Улуғбекдаги дарахткушлик юзасидан жиноят иши очилган

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Камолот маҳалласи, Мирзо Улуғбек кўчаси ҳудудида дарахт кесилиши билан боғлиқ ҳолат Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўрганилди.

“Modern Techno“ МЧЖ га қарашли бўлган ҳудудда мавжуд 100 та дарахтнинг 35 таси ноқонуний равишда йўқ қилинган. Дастлабки, ҳисоб китобларга кўра, етказилган дарар миқдори 192 млн сўм.

Ҳужжатлар прокуратурага тақдим этилиб, ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.

Маълумот учун: Президентнинг тегишли Фармонига асосан, ноқонуний кесилган ҳар бир дарахт ва буталар учун компенсация тарзида қўшимча 100 туп қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли кўчат экиш ҳамда уларни уч йил давомида парвариш қилиш бўйича қўшимча мажбуриятлар юклатилади.

@r_kusherbayev