Get Mystery Box with random crypto!

#Саҳна_сабоқлари Санъатда ишқ бўлиши лозим! Талабалик пайтлар | Qashqadaryo TEATRI

#Саҳна_сабоқлари

Санъатда ишқ бўлиши лозим! Талабалик пайтларимизда “Пьесани қўлга олганингда уни тушунишга ҳаракат қил, у билан дўстлаш, мақсадини тушун, дардини ҳис қил!”, дея уқтиришган бизга. Театр нимага керак? Унинг мақсади нима? Томошабин театрга завқ олгани, ҳордиқ чиқаргани келади. Лекин биз уни қаҳрамонга ҳамдард қилишга тиришамиз. Яъни, қаҳрамон кулса –кулиши, йиғласа – йиғлаши, ҳатто унинг севгилисини ҳам севиши керак! Агар режиссёрнинг ўзи муаллифга ҳамдард бўла олмаса, актёрларни ортидан эргаштиришни уддалармиди?! Томошабинни-чи?! Ўзбекларда “дардингни олай”, деган ибора бор. Ҳақиқий санъаткор бировнинг дардини ола билади ва шу дард билан яшайди ҳам.

Баҳодир Йўлдошев

@teatrolam