Get Mystery Box with random crypto!

Бугунги кунда замонамиз қаҳрамонлари билан ёшларимизни танитиш | Qashqadaryo TEATRI

Бугунги кунда замонамиз қаҳрамонлари билан ёшларимизни танитиш, уларнинг ҳаёт йўли ва тажрибаларини намуна қилиб кўрсатиш ҳар бир ёш қалбида ватан туйғусини уйғотиши табиий, албатта. Бу эса ёш авлод онгида улар дилида масъулият ҳисси ва мажбурият бурчини жо бўлишига асос бўлади. Худди шундай мақсадда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиалида 26 январь куни Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Ҳаёт йўли ёшларга ибрат қаҳрамон” мавзусида маънавий - маърифий тадбир бўлиб ўтди.
адбирда вилоят ҳокими маслаҳатчиси Зиёда Аминова ҳамда актёр, Ўзбекистон санъат арбоби Исоқ Тўраевлар ташриф буюришди. Самимий суҳбат тарзида ўтган бу тадбирда меҳмонлар талаба-ёшларга бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган катта бунёдкорлик ишлари, хусусан маънавият соҳасида бўлаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб беришди.
https://t.me/joinchat/AAAAAEhd-6GooKet134WHw