Get Mystery Box with random crypto!

QASHQADARYO.UZ | RASMIY

Telegram kanalining logotibi qvh_axboroti — QASHQADARYO.UZ | RASMIY Q
Telegram kanalining logotibi qvh_axboroti — QASHQADARYO.UZ | RASMIY
Kanal manzili: @qvh_axboroti
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.50K
Kanalning ta’rifi

🇺🇿Qashqadaryo viloyati hokimligi
☎️ Xalq qabulxonasi: 752260038
🌐 www.qashqadaryo.uz
➡️ fb.com/qashqadaryovil.uz
➡️ instagram.com/qashvilhokimligi
▶️ www.youtube.com/c/qashvilhokimligi
▶️https://twitter.com/Qashvilhokimli1
Murojaat @qvh_murojaat_bot

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2022-08-31 15:55:43
Яккабоғда ҳам турар жой мажмуаси аҳоли ихтиёрига топширилди

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги
муносабати билан тумандаги “Учтепа” МФЙ, "Чўмич" массиви ҳудудида 5 қаватли 200 хонадонга мослашган кўп қаватли уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Мавзуга доир: Қарши туманида арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди.

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
2.8K viewsAhror Sodiqov, 12:55
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:48:02
“Беҳбудий ҳақиқати” тақдимоти бўлиб ўтди

Қарши давлат университети тузилмасидаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейида тарихчи олим, адабиётшунос ва адиб Поён Равшанов ҳаётлигида ёзган ва айни пайтда унинг сўнгги асари саналган “Беҳбудий ҳақиқати” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тарихчи олимлар, ижодкорлар, ОАВ вакиллари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этган тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Лола Саодатова, филология фанлари доктори, профессор Нафас Шодмонов, халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди вилоят бошқаруви раиси, адиба Шарофат Ашурова, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи директори Дилнавоз Раҳматова “Академнашр” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилган “Беҳбудий ҳақиқати” тадқиқномаси аллома ўлими ва қабри муаммосига бу борадаги ҳозиргача мавжуд бўлиб келган тарихни ўзгартириш ва ойдинлаштиришга имкон беришини таъкидлашди.

Ушбу тақдимот ўзига хос дебоча бўлиб, “Беҳбудий ҳақиқати” хусусидаги мулоқотлар давом этади.
2.1K viewsAhror Sodiqov, 10:48
Ochish/sharhlash
2022-08-31 04:34:02 https://uza.uz/uz/posts/taragayliklar-hayotidan-bir-lavha_402790
1.3K viewsAhror Sodiqov, 01:34
Ochish/sharhlash
2022-08-30 21:14:02 #Хотин_қизлар_ҳуқуқи

Аёлларга қандай имтиёзлар бор?

Хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун 33 миллион сўмгача кредитлар ажратилади Батафсил

Аёлларни пенсия ёшига тўлганлиги сабабли иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатиш тақиқланади Батафсил

Айрим тоифадаги хотин-қизларга ОТМга кириш учун тавсиянома берилади Батафсил

"Аёллар дафтари"га киритилганларга 40 млн 500 минг сўмгача кредит берилиши мумкин Батафсил

Ишлайдиган оналарга болани овқатлантиришга танаффус берилади Батафсил

Хотин-қизларнинг касб ўрганишга қилган харажатларини давлат тўлаб беради Батафсил

“Аёллар дафтари”га киритилган ёлғиз аёлларнинг фарзандлари ҳам боғчага имтиёзли рўйхат асосида қабул қилинади Батафсил

Оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизларга имтиёзли уй-жойлар берилади Батафсил

Фаол ва ташаббускор хотин-қизлар “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланади Батафсил

12 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга қўшимча таътил берилади Батафсил

Айрим хотин-қизларнинг контракт пули давлат томонидан тўлаб берилади Батафсил

2 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар енгилроқ ишга ўтказилади Батафсил

Ҳомиладор аёллар, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни ишга қабул қилишда дастлабки синов қўлланилмайди Батафсил

Раҳбарлик лавозимига танловда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг иштироки таъминланади Батафсил

Айрим аёллар 53 ёшда пенсияга чиқиши мумкин Батафсил

Каналга уланиш
https://t.me/qvh_axboroti
2.6K viewsAhror Sodiqov, edited  18:14
Ochish/sharhlash
2022-08-30 20:41:52
Янги тартибда қурилган кўп қаватли уй-жой фойдаланишга топширилди

Мустақилликнинг 31 йиллиги арафасида Миришкор туман марказида янги тартибда қурилган 5 қаватли 1 подъездли 20 хонадонга мослашган кўп қаватли уй-жой фойдаланишга топширилди.

Кўп қаватли уй-жойнинг очилиш маросимида туман ҳокими, сектор раҳбарлари, депутат ва нуронийлар иштирок этишди. Сўнгра, хонадон эгаларига калитлар топширилди.

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
1.5K viewsAhror Sodiqov, 17:41
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:54:02
Қашқадарёда мустақиллик байрами катта тантаналар билан ўтди.

#31йил

видео: Умид Нормуратов
5.8K viewsAhror Sodiqov, 14:54
Ochish/sharhlash
2022-08-30 16:20:30
#LIVE Қарши туманида 15 та 5 қаватли 20 хонадонли жами 300 хонадон фойдаланишга топширилмоқда

Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Муротжон Азимов, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Аъзолик @qvh_axboroti
1.8K viewsAhror Sodiqov, 13:20
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:01:23
Қамашида 300 та иш ўрнига эга корхона иш бошлади

Хабар бериб бораётганимиздек, вилоятимизда давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида ўнлаб корхоналар, юзлаб ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилмоқда.

Жумладан, ишга туширилаётган мазкур “Қамаши текстил” МЧЖ корхонасининг тикув трикотаж ишлаб чиқаришга ихтисослашган лойиҳасида 10 дан ортиқ турдаги тайёр тикув трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 24 млрд. сўмни ташкил этади. Корхонада йилига 3 млн. дона тайёр тикув трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Корхонада 300 та доимий янги иш ўринлари яратилди. Улардан 60 нафари аёллар дафтарига киритилган хотин қизлардан иборат.

Корхона томонидан йилига ўртача 65 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ва бу кўрсаткич туманнинг жами саноат ишлаб чиқариш ҳажми 15 фоизга ортади.

Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Муротжон Азимов иштирок этди.

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
1.8K viewsAhror Sodiqov, 12:01
Ochish/sharhlash
2022-08-17 19:17:48
Шаҳар ҳокими мурожаатчи хонадонида бўлди

Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов ва шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари С Усмоновлар бугун сайёр қабулга мурожаат билан келган Зингирон кўчаси-11 уйда истиқомат қилувчи Вафаева Моҳигул хонадонида бўлишди. Бир оилада 3 нафар ака-ука ва уларнинг фарзандлари яшайдиган хонадоннинг турмуш тарзи, яшаш шароитлари ва фарзандларининг тақдири билан танишган шаҳар ҳокими ака-укалар билан юзма- юз мулоқотда бўлди. Ўрганилган фуқаро мурожаати шаҳар кенгашида депутатлар томонидан кўриб чиқилиши хусусида мурожаатчига билдирилди.

Шунингдек Зингирон маҳалласида кўп йиллардан буён ёлғиз яшаб келаётган Бердиев Норпўлат акани ҳам ҳолидан хабар олинди. Отахон эътибор учун раҳмат айтиб, юртимиз тинчлиги, халқимизни хотиржамлигини тилаб дуога қўл очди.
1.3K viewsAhror Sodiqov, 16:17
Ochish/sharhlash
2022-08-17 19:05:34
#20_тадбиркорлар_куни

Муротжон Азимов вилоят тадбиркорлари билан очиқ мулоқот қилди

Хабарингиз бор, тадбиркорлар куни муносабати билан жойларда "Тадбиркорлар ҳафталиги"га старт берилиб, очиқ мулоқотлар, давра суҳбатлари ва қабуллар ташкил этилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари, вилоят ташкилотлари ва шаҳар ҳокими иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказилди.

Шунингдек, секторлар тадбиркорлар муаммо ва таклифларини юзма-юз тинглаб, шу жойнинг ўзида ечим изланди.

Бу каби учрашувлар 22 август кунига қадар давом этади.

Маълумот ўрнида, 22 август куни Президентимиз ҳам тадбиркорлар билан мулоқот қилади.

М.Комилов
Аъзолик @qvh_axboroti
2.0K viewsAhror Sodiqov, 16:05
Ochish/sharhlash