Get Mystery Box with random crypto!

Хусусий ташкилот ходимларига ҳомиладорлик нафақасини давлат то | Quvasoy ABKM (bo'sh ish o'rinlari) 🛠

Хусусий ташкилот ходимларига ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан тўлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низом билан бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда 6 ой узлуксиз ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш тартиби белгиланди.

Нафақа Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан фарзанд туғилгунигача минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари (1 млн 992 минг сўм) миқдорда берилади.

Шунга кўра, юридик шахсларнинг нафақа тўлаш мажбурияти Жамғарма ҳисобидан тўланган нафақа миқдорига камайтирилади.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлади.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz