Get Mystery Box with random crypto!

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов | Quvasoy ABKM (bo'sh ish o'rinlari) 🛠

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Давлат солиқ бошқармаси:
— Қува туман давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи.

Статистика бошқармаси:
— Ўзбекистон тумани бўлими етакчи мутахассиси.

Вилоят бўйича Ғазначилик бошқармаси:
— Бувайда тумани бўйича Ғазначилик бўлинамси Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бош инспектори;

— Ёзёвон тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси молиявий мажбуриятларнинг ижроси ва молиявий ресурсларни бошқариш гуруҳи бош инспектори;

— Учкўприк тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бош инспектори.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2022 йил 26 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos