Get Mystery Box with random crypto!

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Ташқи меҳ | Quvasoy ABKM (bo'sh ish o'rinlari) 🛠

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиянинг "Весна" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар Пермь ўлкасига қурилиш соҳаси бўйича ишга таклиф этилади.

Зарур мутахассисликлар:

- сувоқчи-бўёқчи (70 нафар);
- том ёпиш бўйича мутахассис (60 нафар).

Ойлик иш ҳақи соатига 220-285 рубль.

Яшаш жойи, транспорт ва патентни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи томонидан, патентнинг ойлик тўлови ва овқатланиш харажатлари ишчи ҳисобидан.

Номзодлар учун талаблар:

18-40 ёшгача;
қурилиш соҳасида иш тажрибаси;
рус тилини мулоқот даражада билиш;
судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Номзодлар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари мумкин.

Танлов вақти ва манзил:

8 август:


Соат 11:00 да, Фарғона вилояти:
Фарғона ш., Б.Марғиноний кўч., 4-уй. Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят бандлик бош бошқармаси биноси.
(73) 244-40-01.