Булдуруқ қалин туман сабаб кўринувчанликнинг 50 метргача чекланганида ҳамда ҳароратнинг 0 даражадан паст бўлганида кузатилади. Намликка ўта тўйинган ҳаво таркибидаги сув кристаллашиб дарахт шохлари ва симёғочларга ёпишиб қолади. Яъни қиров атрофни қор каби қамраб олади. Булдуруқнинг совуғи жуда кучли бўлгани учун ўзбек халқида "Бир булдуруқ уч қорга татийди" деган мақол бор.