Сиз яхшилик қилаверинг, меҳр кўрсатаверинг. Билишмайди, қадрлашмайди деб куюнманг. Билгувчи, ҳар нарсани кўргувчи Зот бор. У, сиз барча яқинларингизга бераётган меҳрингизни, ҳаммасини бошқа бир инсон томонидан қайтаради. Ҳаммасини қайтаради. Шундай қайтаридики, яна яхшилик қилгингиз келаверади. Яхшилик улашаверинг, чунки уни албатта ортиғи билан қайтиб оласиз!